Ҳиндистоннинг Телингана вилояти Бош вазири Кай Чандра Сехар Рао Ҳайдаробод шаҳрида Халқаро Ислом маданияти маркази барпо этилишини маълум қилди. Кай Чандра Сехар Рао мазкур марказ биноси келгуси уч ҳафта ичида тугалланишини таъкидлади. Марказ тўлиқ ишга туширилгандан сўнг, ташкилий ҳайъат томонидан меҳмонлар таклиф этилиб, улар учун Ислом таълимоти ва маданиятига оид турли хил дастурлар ишлаб чиқилади. […]





