Имом Абул Муъийн ан-Насафийнинг тўлиқ исмлари Абул Муъийн Маймун ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муътамид ибн Муҳаммад Макҳул ан-Насафийдир. Бундан бир оз фарқли шакллари ҳам учрайди. Унинг куняси барча манбаларда Абул Муъийн деб зикир қилинади. Аммо ан-Насафийнинг лақабларига келсак, ёзма манбаларда кўрсатилишича,у бир қанча лақаблар билан аталган, жумладан, имом фозил сайф ул-ҳақ, (ҳақиқат қиличи) жомиъ […]





