Долзарб мавзулар

Category

Кўпинча маросимларда, тадбирларда одамлар йиғилиб қолишганда, кимдир ўзининг бахтсизлигидан нолиса, яна кимдир ўзининг бахтли, омадли инсон эканлигидан мағрурланиб гапирганлиги қулоққа чалиниб қолади. Айрим қизлар турмушга чиқа олмаса, ёки йигитлар уйлана олмаса, домлага бориб, “Бахтимни очиб қўйсангиз”, дейишади. Йигит учун уйланиш, қиз учун турмушга чиқиш, улар учун бахт саналади. Агар оила қуришса‑ю, қўша қариб кетишса, чиндан...
Read More
Тинчлик қадрин билмаганлар ғурбат истайди Тинч ҳаётинг кўролмагач фитна қўзғайди Мусулмонни бир-бирига қарши қайрайди Қийналиб қолдик сизсиз ё Расулаллоҳ. Чиқаётган оқимларнинг саноғи йўқдир Даъволари ялтироғу саботи йўқдир, Мўъмин қонин тўкар унинг иймони йўқдир Қийналиб қолдик сизсиз ё Расулаллоҳ. Бир чеккада миссионер ҳам тузоқ қўяди Унга тушган заиф мўъмин динин сотади, Лоқайд бўлсанг ҳолинг  бундан баттар...
Read More
Бугун, 1 декабр қиш фаслининг илк куни. Фасллар, хусусан қиш мўмин ҳаётида қандай аҳамият касб этади? Ушбу мақолада қиш фасли ва ундаги нафл ибодатлар қилишнинг фойдалари тўғрисида сўз юритилади. Омир ибн Масъуддан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қишдаги рўза салқингина ўлжадир”, дедилар”... - "Ақоид ва фиқҳий фанлар" кафедраси катта ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим
Read More
Юртимизда ҳар қайси хонадонда, турли йиғин ёки маъракаларда фотиҳага қўл очилганда ёшу қари, эркагу аёл – барчамиз Яратгандан тинчлик, осойишталик сўраб дуо қиламиз. Албатта, тинчлик. Бу нақадар улуғ неъмат, қут-барака, тараққиёт гарови, орзу-интилишларимиз, эзгу ниятларимиз рўёбининг муҳим кафолатидир. Зеро тинчлик бор жойдагина юракка эзгу мақсадлар сиғади. Психологлар таъкидлашича, хотиржамлик инсоннинг энг муҳим руҳий эҳтиёжи бўлиб,...
Read More
Шундай халқмизки, бизнинг шонли ва буюк тарихимиз бор. Қайси соҳани олманг хоҳ у диний бўлсин, хоҳ дунёвий уларнинг кўпига аждодларимиз асос солган ёки ривожига салмоқли ҳисса қўшганлар. Сўзимиз қуруқ бўлмаслиги учун баъзи мисолларни келтириб ўтамиз. Кундалик ҳаётимизнинг асосий қисмига айланиб улгурган қўл телфонини олайлик. Уни дунёга келишида ўтган ота–боболаримизнинг каттагина ҳиссалари бор. Қандай қилиб, ахир,...
Read More
1 225 226 227 228 229 234