Дарҳақиқат, аҳли илмлар халқни ва жамиятни тўғриликка эргаштирувчилар бўлиб, айни дамда пайғамбарларнинг меросхўрлари ҳисобланадилар. Одамларнинг қўлларидан тутиб, уларни юксалиш томон етаклайдилар. Аллоҳ таолонинг шариатига амал қилишда гўзал хулқ билан зийнатланадилар ва одамларни ҳам шунга даъват қиладилар...- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, ЎМИ Самарқанд вилояти вакили ўринбосари Хайруллоҳ домла СаттаровRead More
XXI асрни “Компьютер технологиялари асри”, “Тезлик асри”, “Техника асри”, “Интернет асри” ва шунга ўхшаш турлича номланмоқда. Аммо афсуски, бу аср маънавий хуружлар асри ҳам экани, бугун ҳеч кимга сир эмас. Дунёда яккаҳокимлик ўрнатмоқчи бўлаётган давлатлар томонидан турли йўллар билан ўзга халқларнинг турмуш даражасига кириб бориш, уларнинг ижтимоий ва маърифий ҳаётига аралашиш, кишилар онгини аёвсиз заҳарлаш...Read More
Кейинги йилларда, афсуски, экстремизм чуқур илдиз отаётган мудҳиш иллат сифатида дунё ҳамжамиятини ташвишга солмоқда. Жаҳоннинг турли бурчакларида экстремистик ўчоқлар ва ташкилотлар пайдо бўлиб, мутаассиб аъзолари томонидан ақл бовар қилмас жиноятлар содир этилмоқда.Read More
Фиқҳ илми - ислом ҳуқуқидан иборат бўлиб, ундан мақсад шариат хукмларини чуқур англаб олиб, уларни амалга ошириш салоҳияти ва малакасига эга бўлишдир. Фиқҳ сўзи луғатда «тушуниш» маъносида бўлиб, илм (яъни, билиш)дан кўра чуқурроқ, маънони англатади. Яъни, бирон нарсани нозик жойларигача тушуниш, англаб етишни билдиради...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев Read More
Бугунги кунда экстремистик кайфиятдаги мутаассиб шахслар томонидан “жиҳод” ва “ҳижрат” каби тушунчаларни атайин аслиятидан бузиб талқин этиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бундай қарашларга ҳали Исломни яхши тушунмайдиган кишилар, айниқса, ёшлар кўп чалғимоқда, оқибатда уларнинг ширин ҳаёти буткул издан чиқмоқда. Бу каби тушунчалар аслида қандай изоҳланиши ва уларни ғаразли талқин этишнинг оғир гуноҳ экани ҳақида қуйида баён этилади....Read More