Яхши кийинган бир мусофир шаҳар яқинидаги ресторанлардан бирига кирди. Сўнгра ошхона хизматчисига яхши тайёрланган бифштекс ва салат олиб келишини буюрди. Таомлар келтирилгач, озгинасини оғзига солдию: “Воооой, яна тишим оғрияпти”,- дея бақириб юборди. Шу вақтда унинг олдига қўлига катта сумка кўтарган киши етиб келди-да сумкасидан бир кичкина шишача чиқарди. Шиша ичидаги суюқликдан пахтани намлаб: “Илтимос мана...Read More
Кунларнинг бирида бир подшоҳ халқ унинг бошқарувига қандай муносабатда эканлигини билиш мақсадида вазири билан шаҳар айлангани чиқди. Одамлар уни таниб қолмаслиги учун ташқи кўриниши ва кийимларини ўзгартириб олди. Бу вақтда қишнинг совуқ кунлари эди. Улар масжид ёнидан ўтиб кетаётганларида совуқда қалтираб ўтирган икки бечораҳол кишига йўлиқишди. Уларнинг бошпанаси йўқ эди. Подшоҳ бу икки фақирнинг ўзаро...Read More
Бир савдогар тун қоронғусида уйига қайтаётган эди. Шу чоғда у йўл устидаги девор остида тунашга тайёргарлик кўраётган қора танли кекса бир отахонни кўриб қолди. Маълум бўлдики, қариянинг кўриниши болаларини қўрқитиб юборишидан ҳадиксираган маҳалла аҳли унга бошпана бермабди. Савдогар отахонни уйига таклиф қилди, иссиқ таом едирди, ётиши учун оппоқ чойшаблар солиб алоҳида хонага жой қилиб берди....Read More
Ёз кунларининг бирида анҳор бўйида бир нечта болалар ўйнаб юрган эди. Уларнинг орасида Ғаффор исмли болакай ҳам бўлиб, у доим жониворларни қийноққа солиб юрганлиги боис болалар унга “ғаддор” (қаҳри қаттиқ, золим) дея лақаб қўйиб олишган эди. Ғаффор ҳар сафар янги-янги қалтис ўйинларни ўйлаб топар эди. Ўзига таклиф қилинган одатий ўйинларни эса хушламас эди. Кунларнинг бирида...Read More
Кунлардан бир куни бош вазир бир неча аъёнлари билан бозор расталарини айлангани чиқди. Айланиб юриш асносида у қул бозорига ҳам кириб кўришни хоҳлаб қолди. Бу бозорда озодлигидан маҳрум бўлган бечора қуллар сотилар эди. Вазир қулларни яхшилаб кўздан кечириш учун уларга яқинроқ жойга борди. Шунда ёши улуғ қуллардан бири унга қарата: “Хожам, саллангизда доғ бор экан”,...Read More