Ижтимоий тармоқларда таниқли шахслар, машҳур брендлар ёки “ҳалол” ёрлиғидан фойдаланган ҳолда пул мукофоти бериш ё ютуқли ўйин ўтказиш кабиларни ниқоб қилиб, фирибгарлик қилувчи веб-сайтлар ҳаволаси кўпайиб бормоқда. Мазкур маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга мутлақо мос келмайди. Фуқаролардан бу каби сохта ҳаволаларга кирмасликни сўраб, уларни виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз...- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиRead More
19-21 октябрь кунлари Туркий давлатлар муфтийларининг III-йиғилиши доирасида ўтказилган тадбирларнинг якунига бағишланган маросим Боку шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Туркий давлатлар муфтийлари, қардош мамлакатлар элчилари, таниқли олимлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Бағдод Амреев иштирок этди...-Muslim.uzRead More
Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойликдир. Туркий тилларнинг катта оиласига мансуб бўлган ўзбек тилининг тарихи халқимизнинг кўп асрли кечмиши, орзу-интилишлари, дард-у армонлари, зафарлари ва ғалабалари билан чамбарчас боғлиқ...- Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори Нуриддин домла...Read More
Ўзбекистон мусулмонлари идорасига Ислом тараққиёт банки мутахассислари Ҳолид Жавоҳир ва Муҳаммад Аҳмад Салим ташриф буюрди. Меҳмонларни Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов кутиб олди. Мулоқотда Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров ҳам иштирок этди...-ЎМИ Матбуот хизматиRead More