#Янгиликлар

Tag

“Имом Бухорий” ордени соҳиби, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ташриф буюрди. Тадбирни институт ректори Уйғун домла Ғафуров кириш сўзи билан очиб берди. Ректор домла меҳмон ҳақида сўз юритиб: –“Бугунги меҳмонимиз файзли ва баракали сулола вакили, дастлаб шу даргоҳда таълим олган, кейинчалик шарқшунослик соҳасида таҳсилни давом эттирган, “Имом...
Read More
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига Ўзбекистондаги Scienceweb илмий тадқиқотлар база лойиҳаси раҳбари Мирзалимов Улуғбек Артикович ташриф буюриб, институтнинг барча профессор-ўқитувчиларига "SCOPUS журналларида муваффақиятли нашр қилиш стратегиялари: илмий натижаларни халқаро миқёсга олиб чиқиш йӯллари" мавзусида маъруза қилиб, бир нечта муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтди.
Read More
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан “Аллоҳнинг хабарий сифатлари талқини” мавзусида илмий суҳбат бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) Абдулатиф Аллоқулов, Тошкент ислом институти Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод Примов, институт ўқитувчилари ҳамда кундузги таълим...
Read More
Бугун, 13 март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида устозлар ҳамда битирувчи курс талабалари иштирокида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан янги нашр этилган “Таъвилот ал-Қуръон”, “Баҳрул калом”, “Абу Мансур Мотуридий”, “Исломда таълим”, “Хаттотлик санъати жозибалари” каби 10 дан зиёд китоблар тақдимоти ўтказилди. - ТИИ Матбуот хизмати
Read More
7 март куни Тошкент ислом институтида "Аёл таълими - жамият ислоҳи" мавзусида тадбир ўтказилди. - ТИИ Матбуот хизмати
Read More
1 3 4 5 6 7 48